Линклар

logo-print

АҚШ россияга нисбатан янги санкциялар жорий этиш масаласини ўрганмоқда


Виктория Нуланд.

Виктория Нуланд.

Қўшма Штатлар ва Европа россияпараст айримачилар томонидан Украина ҳудудларини босиб олиш давом эттирилса Россияга нисбатан янги санкцияларни жорий этиш имкониятларини ўрганмоқда.

АҚШ Давлат котибининг ёрдамчиси Виктория Нуланд чоршанба куни Конгрессда ўтган тингловларда мана шундай баёнот берди.

Нуланднинг айтишича, россияпарастлар Украинанинг стратегик аҳамиятга молик шаҳри бўлган Мариуполь йўналишида ҳаракатлана бошлаши мумкин.

Давлат котиби ёрдамчиси, шунингдек, америкалик ҳукмат экспертлари жорий ҳафтада "Европада Россияга нисбатан янги иқтисодий санкциялар жорий этиш масаласида музокаралар ўтказмоқда", деб билдирди.

Нуландга кўра, агар 12 февраль куни Минскда эришилган сулҳ битимига амал қилинмаса, янги санкциялар эълон қилинади.

XS
SM
MD
LG