Линклар

Яманда 2013 йилда ўғирлаб кетилган Эрон дипломати Нур Ахмад Никбахт озод қилинди. У 5 март куни ватанига етиб келгани хабар қилинмоқда.

Никбахт 2013 йилнинг июлида Яман пойтахти Санода Ал Қойда томонидан ўғирлаб кетилгани иддао қилинган эди.

IRNA агентлигининг хабар беришича, дипломатни озод этиш юзасидан разведка хизматлари бир қатор мураккаб амалиётларни ўтказган.

Яманда маҳаллий қабилалар томонидан хорижликларнинг ўғирланиши тез-тез содир этилади. Қабилалар гаровга олинган хорижликларни бўшатиш эвазига қамоқхоналарда сақланаётган қабиладошларининг озод этилишини талаб қилади.

XS
SM
MD
LG