Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:03

Россия армияси жанубда ҳарбий машғулот ўтказмоқда


Ҳарбий машғулотга 2 мингга яқин ҳарбий жалб этилган
Ҳарбий машғулотга 2 мингга яқин ҳарбий жалб этилган

Россия ҳарбийлари маълум қилишича, 2 мингга яқин ҳарбий Россия жануби, Қрим ва Гуржистондан ажралиб чиққан Абхазия ва Жанубий Осетия минтақаларида “йирик” ҳарбиймашғулот ўтказмоқда.

Россия Жанубий ҳарбий округи матбуот хизматига кўра, ҳаво ҳужумларидан ҳимояланишни мақсад қилган машғулотда 500 дона оғир қурол-аслаҳа ва ҳарбий жиҳозлар ишлатилмоқда.

Ҳарбий машғулот, ҳаммаси бўлиб, Жанубий, Шимолий Кавказ ва Қрим федерал округларининг 12та ҳарбий полигонда ўтказилаётир.

Машғулотнинг қанча давом этиши маълум эмас.

Россия ғарби ва жанубида ўтказилган аввалги ҳарбий машғулотлар қўшни мамлакатларда хавотирларни уйғотганг эди.

Баъзиларга кўра, Москва ҳарбий машғулотлардан Украинага қўшин юборишни беркитиш учун фойдаланади.

Россия Қримни 2014 йил мартида Украинадан аннекция қилди, 2008 йилда эса Абхазия ва Жанубий Осетияни мустақил мамлакатлар сифатида тан олди.

Кремлнинг мазкур амаллари дунё ҳамжамияти томонидан қоралаган эди.

XS
SM
MD
LG