Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:03

Порошенко кон қурбонлари хотирасига бир кунлик миллий мотам эълон қилди


Донецкдаги кўмир конида юз берган портлашда ҳалок бўлганлар сони 30дан ошди
Донецкдаги кўмир конида юз берган портлашда ҳалок бўлганлар сони 30дан ошди

Украина президенти Петро Порошенко Донецк шаҳридаги кўмир конида юз берган портлашда 30 нафар инсон ҳалок бўлиши муносабати билан бир кунлик миллий мотам эълон қилди.

Порошенко қарорига мувофиқ, исёнчилар назорати остидаги Засидайко кўмир конида ўлганлар хотирасига кун ярмида Украина бўйлаб бир дақиқалик сукут сақланди.

Ўзини мустақил дея эълон қилган Донецк Халқ Республикаси расмийлари маълум қилишича, 32 нафар кончи жасадлари ер остидан чиқарилган.

Портлаш 4-март куни эрталаб ердан минг метр пастликда юз берганди.

Россия дастаклаган айирмачилар раҳбарларига кўра, ҳодиса метан газининг портлаши оқибатида юз берган.

Украина расмийлари минтақага қутқарувчиларни юборишга уриниб кўрган, аммо, бош вазир Арсений Яценюкнинг айтишича, айирмачилар уларни минтақага киритмаган.

XS
SM
MD
LG