Линклар

logo-print

АҚШ дунёнинг 10 аёлига “Шижоатли аёл” халқаро мукофотини беради


"Шижоатли аёл" мукофоти билан ҳар йили дунёнинг 10 аёли тақдирланади

"Шижоатли аёл" мукофоти билан ҳар йили дунёнинг 10 аёли тақдирланади

Қўшма Штатлар Давлат Департаменти дунёнинг 10 аёлига “Шижоатли аёл” халқаро мукофотини беради

АҚШ Давлат Департаментида 5-март куни ўтказилажак маросимда АҚШ президентининг аёли Мишел Обама иштирок этдаи.

2007 йилдан буён ўтказилаётган йиллик мукофтлаш маросими “инсонларни тинчлик, адолат, инсон ҳуқуқлари ва баробарликка етаклаган” аёллар шарафига ўтказилади.

Бу йилги мукофотга лойиқ кўрилганлар орасида Афғонистон Ҳаво Кучларининг илк аёл учувчиси Нилуфар Раҳмоний, Косовада нашр этилувчи «Зери» газетасининг бош муҳаррири Арбана Харра, покистонлик аёллар ҳуқуқбони Табассум Аднанлар бор.

АҚШ Давлат Департаментининг айтишича, Нилуфар Раҳмоний “Толибон ва ўз қариндош-уруғлари томонидан бўлаётган таҳдидларга” қарамасдан ўзи танлаган касбдан воз кечмаслик қарорида собит турибди.

Ўзбекистонлик таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева ҳам 2009 йилда айни жоизага лойиқ деб топилганди.

2011 йилда Қирғизистон президенти Роза Ўтинбоева ҳам айни мукофотга сазовор бўлганди.

XS
SM
MD
LG