Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:01

Украина парламенти армия сонини кўпайтиришни ёқлаб овоз берди


Ukraine -- Ukrainian parliament, Kyiv, 05Mar2015
Ukraine -- Ukrainian parliament, Kyiv, 05Mar2015

Украина парламенти - Верховна Рада мамлакат армияси сонини учдан бирга кўпайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қўллаб овоз берди.

Украина қуролли кучлари сонини 250 мингга етказишни кўзлаган қонун лойиҳаси парламентга президент Петро Порошенко томонидан 2-март куни тақдим этилганди.

Уни ёқлаб парламентдаги 423 вакилнинг 270 нафари овоз берди.

Овоз беришдан олдин чиқиш қилган радикал партия раҳбари Олех Ляшко "кимда ким қонунга қарши овоз берса ёки уни қўллаб-қувватламаса Путин, Россия агрессияси, рус босқинчисининг Донбас ва Қрим заминига оёқ қўйишини дастаклаган бўлади," – деб айтди.

Қонун лойиҳаси кучга кириши учун энди фақат президент Порошенконинг имзоси керак бўлади.

XS
SM
MD
LG