Линклар

Жоҳар Царнаев Бостон портлашларига алоқадорлигини тан олди


Жохар Царнаев Бостон портлашларидан кўп ўтмай ҳибсга олинганди

Жохар Царнаев Бостон портлашларидан кўп ўтмай ҳибсга олинганди

Бундан икки йил муқаддам Бостон портлашларини содир этишда айбланган Жохар Царнаевнинг ҳимоячиси ўз ҳимояси остидаги шахс айбига иқрор бўлганини айтди.

Ҳимоячи Жоҳар Царнаев акаси Тамерлан Царнаевнинг таъсири остида бу жиноятга қўл урганини маълум қилди.

Аммо давлат қораловчиси 21 ёшли Царнаев қотиллик содир этиш мақсадида бомбаларни жойлаштирганини айтди.

Икки йил олдин Жохар Царнаев Бостон марафонидаги портлашларга айбловларга иқрор бўлмаганди.

Кузатувчиларга кўра, Жохар Царнаевга ўлим жазоси берилиши мумкин.

Бостон марофонида жароҳат олганлар инсонларнинг аксари судда иштирок этмоқда.

Портлашларда ҳаммаси бўлиб уч киши, жумладан бир болакай қурбон бўлганди.

Бундан ташқари 260 дан ортиқ инсон жароҳат олди.

XS
SM
MD
LG