Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:52

Россия: "Исломий Давлат" Тожикистон сарҳадларида фаоллашмоқда


Россия Мудофаа вазирлиги Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига (КХШТ) аъзо мамлакатларда “Исломий Давлат” гуруҳи жангчиларининг фаоллашуви кузатилаётганини айтди.

Мудофа вазирининг муовини Анатолий Антоновга кўра, Москва “КХШТ жанубий сарҳадларидаги вазиятдан чуқур ташвишдадир."

Унинг айтишича, “Исломий Давлат” гуруҳининг “илк бўлинмалари” Россия иттифоқчилари, жумладан Тожикистоннинг жанубий сарҳадларида пайдо бўлган.

КХШТга Россия ва Тожикистондан ташқари Арманистон, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир.

Юзага келган вазият туфайли, Антоновнинг айтишича, Россия Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базаларини кучайтиришга “ҳаракат қилмоқда”.

Қирғизистон Миллий Хавфсизлик Давлат Қўмитаси ўтган ой “Исломий Давлат” гуруҳи аъзоларининг жанубий Қирғизистон ва Ўзбекистонга сизиб кираётганини маълум қилганди.

Январь ойида жанубий Ўш шаҳрида террорчиликда гумон қилиниб ҳибсга олинган олти одамнинг тўрт нафари Сурияда ҳарбий тайёргарликдан ўтган, дея хабар берганди қирғиз расмийлари.

XS
SM
MD
LG