Линклар

Олмаотада бедарак кетган бухоролик Ғафур Ҳамроевни яқинлари қидирмоқда


Ғафур Ҳамроевнинг¸ яқинлари рухсати билан Одноклассники тармоғидан олинган сурати.

Ғафур Ҳамроевнинг¸ яқинлари рухсати билан Одноклассники тармоғидан олинган сурати.

2007 йилдан бери Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги ҳар хил қурилишларда уста бўлиб ишлаб келган ғиждувонлик 37 яшар Ғафур Ҳамроев оиласи Озодликка мурожаат қилиб¸ қарийб 7 ойдан бери дом-дараксиз кетган Ғафурни топишда ëрдам беришни сўради.

Икки вояга етмаган фарзанди боқувчисиз қолган оила¸ қўшни давлат ҳудудида ноқонуний яшаб келган Ғафур Ҳамроев бошига кутилмаган фалокат тушганидан хавотир олмоқда.

Ҳозирга қадар Олмаота шаҳар Миграция хизмати¸ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонасига қилинган мурожаатлар натижа ëки жавобсиз қолган.

Ғафур тақдиридан хавотир олаëтган яқинлари унинг Қозоғистонда бошқа аëлга уйланиб¸ Ғиждувонда қолган хотини ва болаларидан воз кечганидан то Сурияга жиҳодга кетган бўлиш каби ҳар хил эҳтимолларни соқит қилмаëтир.

Қарийб етти ойдан бери бедарак кетган ғиждувонлик 37 яшар Ғафур Ҳамроев қариндошларидан бири билан суҳбат эди.

Оила Олмаота шаҳрида яшаëтган ўзбекистонликлар¸ хусусан¸ Ғафурни таниган-билганлардан унга оид ахборотни маълум қилишни илтимос қилиб сўради.

Бу сўровга жавоб беришни истаганлар ушбу матн остида шарҳ қолдиришлари мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG