Линклар

logo-print

Борис Немцовнинг қотиллари, Ўзбекистондаги сўнгги амнистиянинг дастлабки натижалари, талабалардан бир андозада кийиниш талаби каби шу куннинг мавзуларини ўзбек мухолифатчиларидан бири Намоз Нормўмин билан гаплашдик.

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон президентлигига виртуал номзодлардан бири бўлгани учун, сайловолди дастурининг асосий йўналишлари тўғрисида ҳам сўрадик.

Намоз Нормўмин (Намоз Нормўминович Маматқулов)

1957 йили Сурхондарёда туғилган.

Тошкент Тиббиёт институтини битирган.

1990 йилдан“Эрк” партияси аъзоси.

Виртуал сайлов комиссияси расмий сайтида эълон қилинган таржимаи ҳолида Намоз Нормўмин ҳақида бундай дейилган:

"1993 йилда ЭРК қурултойида унинг Раиси ўрнидан маъруза қилгандан кейин сиёсий тазйиқлар натижасида хорижга чиқиб кетишга мажбур бўлди. 1995 йилда ЭРК партиясидан истеъфо қилиб, мустақил мухолифатчи сифатида фаолият олиб борди.

2011 йилдан 2013 йилгача Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Муассислар Мажлиси ва Мувофиқлаштирувчиси сифатида фаолият кўрсатди.

2013 йилдан 2015 йилгача Туркияда “Халқаро Туркистонликлар Ҳамкорлик Жамияти”нинг муассиси ва Раис ўринбосари сифатида фаолият кўрсатди.

2015 йил 8 февралда Ўзбекистон Президенти лавозимига виртуал сайловларда мустақил мухолифатчи сифатида номзод бўлиш учун бу лавозимидан истеъфо этди.

Китоблари, мақолалари, видео ва радио суҳбатлари: Намоз Нормўмин Ўзбекистондаги ижтимоий ва сиёсий ҳаёт ва дунё сиёсати мавзуларида Ўзбек, Турк, Рус ва Норвег тилларида ёзилган 300 га мақоланинг муаллифидир”.

Намоз Нормўмин оилали, 3 фарзанди ва 3 набираси бор.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG