Линклар

Бугун Ўзбекистон Футбол федерацияси йилнинг энг яхши футбол намоёндаларини тақдирлаш маросимини ўтказади.

Расмий хабарда айтилишича, “энг яхши футболчи” ҳамда “энг яхши мураббий” номинацияларидан ташқари, Ўзбекистон Чемпионатининг энг яхши футболчиси, тўпурари, Fair Play, йилнинг “энг яхши ёш ўйинчиси” каби йўналишлар ғолиблари аниқланади.

Федерация февраль ойида мазкур номинациялар учун даъвогарлар рўйхатини эълон қилган эди. Ўзбекистоннинг 2014 йилдаги энг яхши футболчиси бўлишга Виталий Денисов ("Локомотив", Москва), Одил Аҳмедов ("Краснодар") ва Жамшид Искандеров ("Пахтакор") даъвогарлик қилмоқда.

Ўзбекистоннинг 2014 йилдаги энг яхши мураббийи номига Вадим Абрамов ("Локомотив"), Самвел Бабаян ("Пахтакор") ва Рўзиқул Бердиев ("Насаф") номзодлари кўрсатилган.

XS
SM
MD
LG