Линклар

logo-print

Катин фожеаси деб аталадиган оммавий қатлиомга 75 йил бўлди


1940 йилда Катин ўрмонида отилган поляк офицерлари жасадлари 1943 йилда эксгумация қилинган пайтда олинган сурат.

1940 йилда Катин ўрмонида отилган поляк офицерлари жасадлари 1943 йилда эксгумация қилинган пайтда олинган сурат.

Бундан 75 йил аввал Иосиф Сталин ва Коммунистик партия сиёсий бюроси аъзолари асирга олинган 20 мингдан ортиқ поляк офицерларини қатл этиш ҳақидаги кўрсатмани имзолаган эди.

Мазкур кўрсатмадан сўнг Польшанинг 22 минг фуқароси Смоленскнинг Катин ўрмонида ва бошқа бир қатор ҳудудларда отиб ўлдирилган.

Катиндаги оммавий қатлиом ҳақида биринчи бўлиб 1943 йилда Гитлер Германияси хабар тарқатган эди. Гитлер бу фожеадан советларга қарши кайфиятни кучайтириш, босиб олинган Польша аҳолисини ўзига мойил қилиш мақсадида фойдланган.

Айни пайтда Шўролар мазкур жиноятда Гитлер Германиясини айблаб келган ва фақат 1990 йилда Совет Иттифоқи полякларни НКВД ходимлари отиб ташлаганини тан толган.

Польша ўз офицерларининг оммавий тарзда ўлдирилишини геноцид деб топиш талаби билан чиққан. Бироқ Россия ҳарбий прокуратураси 2004 йилда Катин фожеаси юзасидан жиноий ишни ёпган ҳамда оммавий қирғинни геноцид деб аташдан бош тортган эди.

XS
SM
MD
LG