Линклар

Афғонистон ҳукумати 4 март куни мамлакат жанубида жисмонан йўқ қилинган жангарилар орасида қирғизлар ва қозоқлар бўлгани ҳақида маълумот тарқатди.

Хабарда айтилишича, афғон хавфсизлик кучлари Забул вилоятида февраль ойида жангарилар томонидан гаровга олинган 30 одамни озод қилиш юзасидан махсус амалиёт ўтказган. Амалиёт пайтида элликка яқин жангари йўқ қилинган. Улардан 21 нафари хориж давлатлари фуқаролари, асосан қирғизистонликлар бўлган. Ҳалок бўлган жангарилар орасида бир қирғиз аёл ҳам бўлган.

Жангарилар орасида қозоғистонликларҳам бўлгани айтилмоқда. Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон ҳукуматидан бу борада расмий маълумот ҳали етиб келмаганиии билдирди. Қирғизистон ташқи ишлар вазирлиги эса мазкур хабарни мустақил тарзда ўрганишини эълон қилган.

XS
SM
MD
LG