Линклар

Ироқ ҳукумати “Исломий давлат” жангарилари қадимий Ассириянинг Нимруде шаҳри қолдиқларини бульдозерларда буза бошлагани ҳақида баёнот тарқатди.

Ироқ расмийларининг 6 март куни хабар беришларича, жангарилар бу ишни 5 март пешин намозидан сўнг бошлаган. Шунингдек, Мосул шаҳридан 30 километр олисликда қадимий ёдгорликларни номаълум йўналишларда олиб кетаётган юк машиналари ҳам кузатилган.

Нимруде шаҳри Тигр дарёси бўйида 3300 йил олдин қурилган. Нимруде шаҳри қолдиқларини бузиш ишлари жангарилар Мосулдаги музейда қадимий тарихий обидаларни вайрон қилганидан бир ҳафта ўтиб амалга оширилди.

XS
SM
MD
LG