Линклар

Толибон билан ҳамкорликда гумон қилиниб жорий йил бошида Афғонистоннинг Фарёб вилоятида қўлга олинган уч ўзбекистонлик аёл толибларга қайтарилди. Бу ҳақда 4 март куни Би-би-си радиоси хабар тарқатди.

Радионинг фарёблик расмийларга таяниб хабар беришича, ўзбекистонлик аёллар билан бир қаторда бир бола ҳам ҳибсдан озод этилган ва вилоятнинг энг беқарор Қайсор туманидаги толибларга қайтариб топширилган. Расмийларга кўра, мазкур уч аёл жосуслик қилиш учун келганликда айбланиб қўлга олинган эди.

Маҳаллий расмийлар ўзбекистонлик уч аёл толиблар қўлидаги уч асирга алмаштирилганига оид хабарларни рад этмоқда. Айрим хабарларда ўзбекистонлик аёллар қўлга олингач, Толибон Маймана шаҳридаги халқаро инсонпарварлик ташкилотининг тўрт ходимини гаровга олгани ва улардан бирини қатл этгани, қолганларини эса ўзбекистонлик аёлларга алмаштириши ҳақида баёнот бергани хабар қилинган эди.

Би-би-си Ўзбек хизматининг хабар беришича, Фарёб вилояти Қайсор туманидаги уч қишлоқда ўзбекистонлик жангариларнинг ўнлаб оилалари бошпана топган.

XS
SM
MD
LG