Линклар

Сурияда ал Нусра олий қўмондони ҳалок бўлди


Ал Нусра жангарилари Ҳалаб шаҳрида.

Ал Нусра жангарилари Ҳалаб шаҳрида.

Ал Қоиданинг Суриядаги расмий бўлинмаси ал Нусра ўз олий қўмондони ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатди.

Ал Нусра вакили АҚШ етакчилигидаги коалиция 5 март куни Сурия шимоли ғарбидаги Идлиб вилоятидаги жангарилар манзилларини ҳаводан бомбардимон қилгани натижасида қўмондон Абу Хумам ал Шомий ҳалок бўлганини айтди.

Бироқ коалиция 5 март куни 24 соат давомида жангариларга ҳужум қилмагани ҳақида билдирмоқда.

Жангариларга кўра, ал Нусранинг яна уч зобити Суриянинг Туркия чегарасига яқин жойлашган Салқин шаҳрида ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG