Линклар

logo-print

Россия қамоғида сақланаётган украин учувчиси Савченко ярим очлик ҳолатига ўтди


Россия қамоқхонасида 83 кундан бери очлик эълон қилиб келаётган украиналик учувчи Надежда Савченко ўз норозилигини ярим очлик билан давом эттиради.

Бу ҳақда учувчининг адвокати Марк Фейгин Твиттердаги саҳифасида маълумот тарқатди. Фейгинга кўра, Савченко кечадан бошлаб оз миқдорда товуқ шўрвасининг сувини ича бошлаган. Адвокат эълон қилган Савченконинг мактубида у “яшаш учун оз-оздан шўрва ичиши” айтилган. Шунингдек, Сачекно ўз мактубида уни қўллаб-қувватлаётганларга миннатдорчилик билдирган ҳамда курашни давом эттириши, курашиш учун эса қувват керак бўлишини ёзган.

5 март куни “Демкоратик Петербург” коалицияси Надежда Савченкони озод қилиш талаби билан 4 кунлик тадбирни бошлади. Коалициянинг олти аъзоси қўлларида “Савченкога озодлик”, “Савченконинг ўлишига йўл қўйманг” каби шиорларни кўтариб олиб Нева проспектида пикет ўтказмоқда.

Надежда Савченко Украинанинг Луганск вилоятида россиялик икки журналист ўлимида айбланиб, Москвада суд қилинмоқда. Бироқ Савченко бу айбловни рад этиб, ўзини россияпарастлар қўлга олгани ва Россияга топширгани ҳақида кўрсатма бераётир.

XS
SM
MD
LG