Линклар

Тожик мухолифатчиси Умарали Қувватов Истанбулда отиб кетилди


Умарали Қувватов.

Умарали Қувватов.

Тожикистон мухолифатидаги “24 гуруҳи” раҳбари Умарали Қувватов Истанбулнинг Фотиҳ мавзесида 6 мартга ўтар кечаси ўлдириб кетилгани тўғрисидаги хабарни Туркия расмийлари тасдиқлади.

Хабарларда айтилишича, Умарали Қувватов Истанбулнинг Фотих мавзесидаги ошхоналардан бирида Сулаймон деган шахс билан овқатланиб бўлгач, 22.30лар чамасида кўчага чиққан. Шу пайт номълум шахс унинг олдига келиб, тўппончадан бошига ўқ узган ва воқеа жойдан қочган. Сулаймон исмли шахс ҳам бу воқеадан кейин бедарак кетган.

Айни пайтда қотиллик юзасидан Истанбул полициясининг террорчиликка қарши кураш бошқармаси тергов олиб бормоқда.

47 ёшли Умарали Қувватов бир пайтлар президент Имомали Раҳмон оиласи билан яқин ришталарга эга бўлган . У 2007 йилда Тожикистонни тарк этган эди.

Тожикистон Туркиядан расман Умарали Қувватовни Душанбега топширишни талаб қилиб келган. Мазкур талаб ортидан Қувватов ўтган йилнинг декабрида турк полицияси томонидан қўлга олинган, аммо орадан кўп ўтмай озод қилинган эди.

XS
SM
MD
LG