Линклар

Тошкент марказида янги мавзе қурилади. “Олмазор” ва “Ўқчи” маҳаллалари бузилади


Потребитель.уз сайтида берилган лойиҳа макетига кўра, янги мавзе “Олмазор” ва “Ўқчи” маҳаллалари ўрнида қурилади.

Потребитель.уз сайтида берилган лойиҳа макетига кўра, янги мавзе “Олмазор” ва “Ўқчи” маҳаллалари ўрнида қурилади.

Тошкент марказида кўп қаватли уйлардан иборат янги микрорайон қурилиши айтилмоқда. Потребитель.уз сайтида берилган лойиҳа макетига кўра, Тошкентнинг “Истиқлол” майдони яқинидаги “Олмазор” ва “Ўқчи” маҳаллалари ўрнида қурилиши режалаштирилаётган мавзе 3,5 мингдан ошиқ оилага мўлжалланган 56та кўп қаватли турар жой биносини ўз ичига олади.

Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекистон истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига доир расмий сайтда айтилишича, пойтахтнинг мазкур маҳаллаларидаги биноларнинг кўпчилиги авария ҳолатида экани айтилади. Бундан ташқари, бу “чумоли уясида”, дейилади хабарда, аҳоли зичлиги шунчалик юқорики, ҳар бир одамга икки-уч квадрат метр майдон тўғри келади холос.

Хабардан маълум бўлишича, бу маҳаллалардаги аҳоли уйлари яқин келажакда бузила бошлаши ва аҳоли кўчирилиши мумкин. Лекин ҳозирда бу ҳудудда истиқомат қиладиган аҳолига янги мавзедан жой бериладими, йўқми, бу ҳақда ҳеч нарса айтилгани йўқ.

Ўзбекистонда давлат бош режаси бўйича уйлари бузилган фуқаролар кўп ҳолларда тегишли компенсация ололмаслиги одатий ҳолга айланган.

XS
SM
MD
LG