Линклар

ЕИ вазирлари Ригада Россияга нисбатан қўшимча санкциялар масаласини муҳокама қилмоқда


Бугун Ригада ўтаётган Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг норасмий учрашуви кун тартиби Украина можаросига бағишланди. Европа Иттифоқи кенгашининг амалдаги раиси бўлган Латвия расмийларига кўра, 6 март кунги сўзлашуврлар чоғида Украина бўҳронига доир масалалар, жумладан Москванинг шарқий Украинага қўшин ва қуролларни ташлагани боис ЕИ билан Россия ўртасидаги муносабатлар таранглашуви ҳамда Минск сулҳини амалга тадбиқ қилиш муҳкоама этилади.

Учрашув арафасида Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Федерика Могерини вазирлар Украина шарқидаги айирмачиларга ёрдамни тўхтатмаётган Россияга нисбатан қўшимча санкциялар масаласини кўриб чиқиши мумкин, дея билдирди.

Могерини матбуот котиби Майа Косянчич 28 аъзодан иборат ЕИ вазирлари Украинага халқаро тинчликпарвар кучларни ташлаш эҳтимолини ҳам муҳокама қилишини билдирди.

XS
SM
MD
LG