Линклар

Бугун АҚШ доллари еврога нисбатан сўнгги 11,5 йил ичидаги рекордни янгилади. 6 март куни АҚШда иш жойларига доир статистик маълумотлар эълон қилиниши Марказий банк устама фоиз миқдорини оширишига тутрки бўлиши мумкин. Бундан хосил бўлган сармоядорлар некбинлиги АҚШ ҳукумати қимматбаҳо қоғозларига талабни кучайтирди.

Европа Марказий банки яқин кунлар ичида йирик эмиссияни бошлаши туфайли Германия ва АҚШ ҳукуматларига доир қимматбаҳо қоғозлар ўртаасидаги фарқ 25 йиллик рекордга яқинлашди.

Жума кунги савдода евронинг нархи сўнгги 11,5 йилда кўрилмаган 1,09 доллар даражасига тушди.

Айни пайтда, АҚШ Марказий банкининг билдиришича мамлакатдаги 31та йирик банк Қўшма Штатлар ва глобал миқёсда эҳтимолий рецессияга етарли тарзда тайёр эканини билдирди. 4 март куни АҚШ Фдерал резерв эълон қилган йиллик ҳисоботга кўра, АҚШ банк тизими шунчалик мустаҳкамки, ҳар қандай рецессия пайтида ҳам кредит бериш салоҳиятини сақлаб қолай олади.

АҚШнинг 31та энг йирик банки 2008 йилдаги молиявий инқироздан бери энг мустаҳкам ҳолатдадир, дейилади ҳисоботда. Стресс ҳолатларига дош бера олиш синовидан ўтган банклар орасида JPMorgan Chase & Company, Bank of American Corporation., Citigroup Incorporated., каби йирик молиявий идоралар бор. 2009 йилдан бери амалга тадбиқ қилинган синов АҚШ молиявий тизимига нисбатан ишончни тиклашга қаратилган.

Молиявий инқироз ортидан АҚШ ҳукумати юзлаб банкларни барқарорлаштириш мақсадида 700 миллиард долларга тенг қутқарув жамғармасини ташкил қилган.

XS
SM
MD
LG