Линклар

Назарбоев: Мамлакатда "саҳнани ўзгартириш пайти келди"


Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев.

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев.

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат сиёсатида “саҳнани ўзгартириш пайти келди”, дея билдирди, лекин 26 апрель куни муддатидан аввал ўтказилажак президент сайловида қатнашадими, йўқми мавҳум қолдирди.

Бу ҳақда 6 март куни Остонада ўтказилган етакчи қозоқ аёллари йиғинида гапирган Назарбоев сайловда қатнашиш борасида бир тўхтамга келмаганини қўшимча қилди.

Назарбоев дохил иқтидордаги Нур Ўтан партияси Назарбоевнинг номзодини илгари суриши кутилмоқда.

Назарбоев раислик қилайдиган Қозоғистон халқ ассамблеяси 2016 йилда ўтказилиши керак бўлган президент сайловини жорий йил апрелига кўчириш ташаббуси билан чиқди.

Аёллар билан учрашувда 74 ёшли Назарбоев “Қозоғистонни мустақилликнинг бошидан бошқариб келдим. Балким, теартда айтганларидек, саҳнани ўзгартириш пайти келгандир”, дея таъкидлади. Лекин, деди Назарбоев, қозоғистонликларнинг аксари “мамлакатда ички барқарорликни сақлаб қолиш учун” унинг президент лавозимида қолишини истайди.

Назарбоев 1989 йидан бери бошқариб келади.

XS
SM
MD
LG