Линклар

Ўзбекистон футбол федерацияси 6 март куни 2014 йилнинг энг яхши футболчи ва мураббийлари аниқланди.

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Краснодар” (Россия) клуби аъзоси Одил Аҳмедов “Йилнинг энг яхши футболчиси”, “Пахтакор” жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян “Йилнинг энг яхши мураббийи” ва “Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши мураббийи”, Равшан Эрматов “Йилнинг энг яхши ҳаками”, Абдуҳамидулло Расулов “Йилнинг энг яхши қанот ҳаками” номинацияси бўйича ғолиб, деб топилди.

“Насаф” жамоаси аъзоси Артур Геворкян “Ўзбекистон миллий чемпионатининг энг яхши тўпурари”, “Пахтакор” клуби аъзоси Жамшид Искандаров “Ўзбекистон миллий чемпионатининг энг фойдали футболчиси” соврини билан тақдирланди.

XS
SM
MD
LG