Линклар

logo-print

БМТ Россиядан Савченкони зудликда озод этишни талаб қилди


Надежда Савченко.

Надежда Савченко.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг жума куни ўтган йиғинида БМТ, АҚШ ва Британия вакиллари Россиядан украиналик учувчи Надежда Савченкони зудлик билан озод этишни талаб қилди.

Савченко Украина шарқида икки россиялик журналист ўлимига алоқадорликда айбланиб, 8 ойдан бери Москвада ҳибсда сақланмоқда. Бироқ Савченко бу айбловларни уйдирма сифатида баҳолашини билдирган.

Британиянинг БМТдаги вакили Марк Лайал Грант: “Надежда Савченконинг қамоқда сақлаб турилиши Минск келишимига зид келади. Россия барча асирга олинганларни озод этиш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Бироқ Савченко ва бошқа кўплаб одамлар ҳамон асирликда қолмоқда”, деб айтди.

Россиянинг БМТдаги вакили Виталий Чуркин Надежда Савченкога қўйилган айблов ўта жиддий эканини ва унинг айбдор ёки айбсиз эканини суд ҳал қилишини билдирди.

XS
SM
MD
LG