Линклар

logo-print

Ҳафта суратлари: Кончилар учун 33 қабр, БМТда муҳокама қилинган Савченко


Донецкдаги қабристонда гўрков Засядко шахтасида ҳалок бўлган 33 кончи учун гўр қазимоқда. Украина президенти Петро Порошенко 5 мартни Донецкдаги Засядко шахтасида ҳалок бўлган кончилар хотираси учун мотам куни деб эълон қилди.

4 март куни Донецкдаги украин расмийлари кондаги ҳалокат туфайли 33 одам қурбон бўлганини билдирган эди.

Украина ҳукумати шахтада қутқарув ишларини олиб бориш имкониятидан маҳрум бўлганини айтмоқда. Чунки мазкур кон Россия томонидан қўллаб-қувватланаётган айримачилар назорати остидадир.

Аёллар АҚШ пойтахти Вашингтондаги Линкольн мемориалида суратга тушмоқда.

Покистоннинг Пешовар шаҳрида дарёни кечиб ўтаётган одам.

Қутқарувчилар Красноярск яқинида Енисей дарёси соҳилларида машғулот ўтказмоқда.

Украиналик учувчи Надежда Савченко Москва суди панжараси ортида турибди. 83 кун очлик эълон қилган НадеждаСавченко 4 мартдан бошлаб оз-оздан шўрва ича бошлади. Россия Савченкони Украина шарқида журналистларнинг ўлимига алоқадорликда айбламоқда. Савченко бу айбловларни уйдирма, деб атамоқда. БМТ хавфсизлик кенгаши Россиядан Савченкони зудликда бўшатишни талаб қилмоқда.

Украинанинг Первомай шаҳридаги Ленин ҳайкали остига тўпланган снарядлар гилзалари. Мазкур снарядлар украин ҳарбийлари томонидан отилгани айтилмоқда.

Турк ҳаво йўллари учоғи Непал пойтахти Кетманду аэропортида ҳалокатга учради. Йўловчилар орасида ўлганлар йўқ экани айтилмоқда.

Бейжинда Хитой коммунистик партияси анжумани бошланиши олдидан хизматчилар делегатлар учун ажратилган чойнакларга чой қуймоқда.

Москвада 27 февралда ўлдириб кетилган мухолифатчи Борис Немцовнинг оиласи дафн маросими пайтида.

Қирғизистон пойтахти Бишкекда 3 март куни миллий байроқ куни нишонланди.

Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида қизлар тхэквандо билан шуғулланмоқда.

Хиндистоннинг Уттар Прадеш штатида ранглар фестивали.

Ироқ армияси “Исломий давлат” манзилларини ўққа тутмоқда.

XS
SM
MD
LG