Линклар

Тошкентда хотин-қизлар байрами арафасида жаҳоннинг таниқли ширкатлари маҳсулоти билан савдо қилувчи бутиклар яна ёпилди.

Шаҳар марказидаги Mango, Geox, S.Oliver, New millennium каби дўконларнинг ёпилгани ва бўшаб қолган витриналари акс этган фотосуратлар 6 март куни Fаcebook фойдаланувчилари тарафидан Интернетга жойланди.

Дўконларнинг нима сабабдан ёпилгани маълум эмас. Эслатиш жоиз, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага алоқадор экани айтилаётган бу дўконлар икки йил аввал Ўзбекистон Божхона қўмитаси қошидаги Контрабандага қарши кураш бошқармаси ва МХХ терговчилари тарафидан муҳрланган эди.

“New Millennium”, “New Millennium Kids”, “New Millennium Sport”, “Levi's”, “Geox”, “S.Oliver”, “Adventure”, “Mango”, “Levis”, “Benetton”, “Antonio Moratto”, “Chicco” каби 14 дўконда кирим қилинмаган катта суммадаги валюта Ўзбекистон Давлат Божхона қўмитаси текширувчилари тарафидан мусодара қилинганди.

Бироқ, орадан бир ой ҳам ўтмай бу дўконлар фаолиятини қайта бошлаганди.

XS
SM
MD
LG