Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:55

Ўзбекистон фуқароларини ҳам жиноятчиларга қарши қуроллантириш керакми?


Шу ҳафта бошида Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев фуқароларга ўз уйи ёки шахсий мулкига кириб, хавф туғдирганларга қарши қурол ишлатиш изнини берувчи қонунга имзо чекди.

Қирғизистон парламенти депутати Феликс Қулов бошчилигидаги қонун ташаббусчиларининг айтишича, сўнгги пайтда давлат мулки етарлича мухофаза қилинаётган бўлса-да, шахсий мулк ҳимоясига кўп эътибор берилмаяпти.

Парламент депутатлари ҳар бир фуқаро шахсий мулкини ўз ҳаётидай ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканини айтмоқдалар.

Расмий статистикага кўра, пойтахт Бишкекнинг ўзида 12 мингдан ошиқ кишида ўқ отар қурол учун лицензия бор.

Уларнинг қўлида 18 минг қурол борлиги айтилади.

Хўш, Марказий Осиё мамлакатларида фуқароларга қурол-яроқ сақлаш, ундан фойдаланиш ҳуқуқи берилиши керакми?

Қурол-яроққа эга бўлиш фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга хизмат қиладими ёки аксинча жиноятчиликнинг урчишига йўл очадими?

"Қурултой" эшиттиришининг бугунги мавзуси айнан шу мавзу атрофида.

Бугунги дастуримизга Қирғизистондан мустақил журналист Шоҳрух Соипов, Ўзбекистондан собиқ ҳарбий зобит Шокир ака Долимов, Қўшма Штатлардан собиқ дипломат Тошпўлат ака Йўдошев ва Франциядан таҳлилчи ва политолог Камолиддин Раббимовни таклиф қилганмиз.

Қурултой эшиттиришини қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Ўзбекистон фуқароларинини ҳам жиноятчиларга қарши қуроллантириш керакми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:30:12 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG