Линклар

logo-print

МСК раиси: Ўзбекистондаги президент сайловида 300 хорижлик кузатувчилик қилади


Ўзбекистонда президент сайлови жорий йилнинг 29 мартига белгиланган.

Ўзбекистонда президент сайлови жорий йилнинг 29 мартига белгиланган.

Ўзбекистондаги президент сайловини 300 чоғли чет эллик кузатувчи кузатиб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов маълум қилди.

Ўзбекистон ахборот агентликларининг ёзишича, МСК раиси шу кунгача президент сайловида хорижлик 300 кузатувчи ва 5 та халқаро ташкилот иштирок этиши тасдиқланганини маълум қилган.

Абдусалом 29 мартга белгиланган сайловларни кузатиш учун Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Сайлов органлари бутунжаҳон ташкилоти, ЕХҲТ Демократик тизимлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси ҳамда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги каби ташкилотлардан кузатувчилар келишини билдирган.

Шунингдек, МСК раиси Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган Корея, Хитой, АҚШ ва Европанинг етакчи давлатлари элчихоналари вакиллари ҳам президент сайловини кузатиб боришини маълум қилган.

Ўзбекистонда ўтказилган аввалги сайловларни кузатган ғарблик кузатувчилар бу сайловларни танқид қилиб келган бўлса, ШҲТ ва МДҲ каби ташкилотлар вакиллари сайловларнинг халқаро меъёрларга мувофиқ ўтказилганини урғулаганлар.

XS
SM
MD
LG