Линклар

Бортида 239 одам бўлган Малайзиянинг Боинг-777 самолёти бедарак йўқолганига роппа-роса бир йил бўлди.

Малайзия ҳукуматининг расмий ҳисоботига кўра, MH370 рейси билан учган Боинг-777 самолётининг фалокат борасида сигнал берадиган радио-маёғининг батереяси ҳалокатдан бир йил аввал зарядланган бўлган. Шу боис кенг қамровли қидирув ишлари олиб борганига қарамасдан самолётни топиш имкони бўлмаган.

Ўтган йилнинг 8 март куни эрталаб Куала-Лумпур шаҳридан Хитой пойтахти Пекин томон учиб кетаётган, бортида 239 одам бўлган Боинг-777 йўловчи самолёти билан алоқа Малайзия ва Вьетнам ўртасидаги ҳудудда узилиб қолган эди.

XS
SM
MD
LG