Линклар

Ўтган бир кун ичида Украина шарқида ҳукумат кучлари билан айирмачилар ўртасидаги тўқнашув оқибатида бир ҳарбий ҳалок бўлди, уч нафари жароҳатланди.

Бу ҳақда маълум қилган Украина махсус ҳарбий операциялар штаби матбуот котиби Андрей Лисенкога кўра, якшанбага ўтар кечаси айирмачиларининг ҳужумлари нисбатан камайган.

Лисенконинг айтишича, ўтган бир кун чида Донбасс ҳудудида разведка ишларини олиб борган 18та пилотсиз учқич аниқланган.

Тунги соат 12дан эрталабки соат 8гача Украина чегарачилари Мариуполь томон учиб ўтган саккизда пилотсиз учқични қайд қилган.

Оташкесим ҳақидаги битим кучга киргандан буён Донбассда нисбатан осойишталик ҳукм сура бошлаганига қарамай, украиналик ҳарбийлар бу осойишталик ўта мўртлигини таъкидлаб, исёнчилар бу пайтдан Киев ҳукуматига қарашли объектларга янги ҳужумлар уюштиришга куч йиғиш учун фойдаланаётганини иддао қилмоқдалар.

XS
SM
MD
LG