Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:12

OzodMaktub: "Москва-Тошкент автобусидан гапирамиз"


Пули камлиги сабабли Москвадан Тошкентга автобусда йўлга чиққан ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Ўзбекистонга етиб боргунча бошидан кечирган воқеаларни ëзиб юборди. 178 кишини ўз бағрига олган автобус йўлда бузилиб, соляркаси тугаб қолганлиги ва одамлар очликдан ҳушидан кетгани ҳақида ëзади Озодлик муштарийси.

"Пул оз қолганлиги сабабли Москвадан Тошкентга автобусда кетадиган бўлдик.

Телефон қилсангиз¸ "Автобус ҳар куни бор", дейишади.

Борганимда шуни кўрдимки¸ аҳвол ëмон. Одамларни алдашиб¸ 3 кун ушлаб туришган. Кейин бизни автобусга ўтказишди. 178 киши бўлдик.

Автобус роса тиқилинч. Одам кўп бўлганлиги сабабли бизни бекитиб¸ бошқа йўллардан олиб кетишди.

Қозоғистонгача икки ярим кун юрдик. Чегарага келганимизда 15 соат ўтказмадилар, чунки у ердан автобус юрмаслиги керак экан.

Пул бериб гаплашишди. Чегарадан ўтдик ва йўлимизда давом этдик. Йўлда роса қийин бўлди. Одам кўплигидан автобусдан тутун чиқиб, бузилди. У ерда 8 соат ўтирдик.

Кейин тузатишди. Бир амаллаб йўлда ГАИдан қочиб, роса айланма йўллардан юрди.

Автобус яна бузилди. Москвадан чиққанимиздан 5 кун ўтиб Қозоғистон йўлининг ярмини босиб ўтолдик, холос. Одамларда егулик ҳеч нарса қолмаган, автобуснинг ичи ҳидланиб, сасиб кетган.

Автобусни тузатишди. Яна йўлда давом этдик. Кетаëтганимизда ГАИлар тутишди. Бизни "ФМСга олиб борамиз", дейишди. Аммо аҳволимизни кўриб¸ ГАИнинг раҳми келди.

Одамларнинг қорни оч. Ўша ерда икки аëл ҳушидан кетди. Уларга тез ëрдам чақиришди Қозоғистон ГАИлари.

Тез ëрдам келди. Сув опкелишди. ГАИ роса ëрдам берди. Раҳмат уларга.

"ФМСга олиб кетаман" деяëтган ГАИга одамлар вазиятни тушинтиришди. Кейин ГАИ ходимлари шефига телефон қилиб¸ аҳволни айтишди. Шефи "ëрдам беринглар" деди шекилли, бизни ФМСга олиб боришмади. Унинг ўрнига роса ëрдам берди.

Иложи бўлса, полиция мошинасининг номерини кўрса бўлади. Раҳмат айтишимиз керак уларга.

Йўлда яна солярка тугаб қолди. Водителлар: "Биз билмаймиз, телефон қилсак, олмаяпти. Счëтимизга пул солса¸ кейин юрамиз", деб туришди.

Бир аëл тиллосини сотиб, соляркага пул берди. 8 кунда Ўзбекистон чегарасига бордик. Йўлда одамлар телефони ва бошқа нима нарсаси бўлса, арзон-гаров сотиб¸ нон еб, сув ичиб етволишди. Очликдан ҳушидан кетганлар 5 дан ортиқ.

Ўзбекистон чегарасига борганимизда бизга чегарачиларимиз ëрдам берди. Уларга раҳмат".

***************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг, Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг ëки бизга мактуб йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype, ozodovoz ëки ozodlikonline деб қидиринг.

“OzodMaktub” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси бўлиб, бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG