Линклар

logo-print

Еврокомиссия раҳбари Европа Иттифоқи армиясини барпо қилишга чақирмоқда


Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер.

Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер.

Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер Европа Иттифоқи армиясини барпо қилиш таклифи билан чиқди.

Германияда чиқадиган Welt am Sonntag газетасига берган интервьюсида Юнкер бундай куч ЕИ хорижида юзага келган янги таҳдидларга нисбатан самаралироқ жавоб бериш ҳамда Россияга ЕИ мамлакатлари Иттифоқ қадриятларини астойдил ҳимоя қилиш ниятида эканини тушунтириб қўйишга хизмат қилишини қайд этди.

Юнкер фикрича, янги армия ЕИнинг умумий ташқи сиёсий йўналишини ҳамда хавфсизлик соҳасидаги сиёсатини аниқроқ белгилашга кўмаклашади.

Еврокомиссия раҳбарига кўра, бу ерда гап НАТО билан рақобатлашиш ҳақида кетаётгани йўқ, балки гап Европа жаҳонда содир бўлаётган ҳодисаларга нисбатан ўз зиммасига кўпроқ масъулият ола билиши устида бораётибди.

“Сўнгги пайтларда Европанинг обрўсига, шу жумладан, ташқи сиёсат соҳасидаги эътиборига анча путур етказилди, бизни жиддий қабул қилмай қўйдилар”, дея таъкидлади Юнкер.

Таҳлилчиларга кўра, Еврокомиссия раҳбарининг бу ташаббусига Евроинтеграциянинг теранлашишига қарши бўлган Британия эътироз билдириши мумкин, аммо уни Германия қўллаб-қувватлаши эҳтимолдан ҳоли эмас.

XS
SM
MD
LG