Линклар

Москвада мухолифатчи Немцов ўлимида айбланган шахслар ҳибс этилди


Немцов ўлимида айбланаётганлардан бири Заур Дадаев Басманний судида, Москва, 2015 йилнинг 8 марти.

Немцов ўлимида айбланаётганлардан бири Заур Дадаев Басманний судида, Москва, 2015 йилнинг 8 марти.

Москванинг Басманний суди мақтул сиёсатчи Борис Немцов ўлимида айбланган Заур Дадаев ва Анзор Губашевни ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди.

Қарор ўқиб эшиттирилаётган пайтда судья Наталья Мушникова Дадаевнинг айбдорлиги унинг гувоҳлик кўрсатмалари билан тасдиқланганини билдирди.

Губашев эса, ўз навбатида, маҳкама тинглови чоғида ўзига юклатилган айбловни инкор қилган.

Суд мазкур жиноятга алоқадорликда гумонланган яна уч кишини ҳам 28 апрелгача ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди. Ҳамзат Бахаев, Тамерлан Эскерханов ва Шагит Губашевга нисбатан ҳали суд бирор-бир бевосита айблов билдиргани йўқ. Бироқ, маҳкама мулозимлари фикрича, агар бу кишиларга нисбатан ҳибсдан бошқа эҳтиёт чораси қўлланилса, улар қочиб кетиши ёки терговнинг рисоладагидек боришига таъсир кўрсатиши мумкин.

Кремлнинг ашаддий танқидчиси бўлган мухолифатчи Борис Немцов 27 февраль оқшомида Кремль яқинидаги кўприк устида отиб кетилганди.

XS
SM
MD
LG