Линклар

"Исломий давлат" яна бир қадимий обидани яксон қилди


8 март куни рўй берган ҳодиса экстремист гуруҳ кейинги пайтларда Ироқнинг маданий обидаларига қилган учинчи ҳужуми бўлди.

8 март куни рўй берган ҳодиса экстремист гуруҳ кейинги пайтларда Ироқнинг маданий обидаларига қилган учинчи ҳужуми бўлди.

Ироқ расмийлари “Исломий давлат” гуруҳи мамлакат шимолида яна бир қадимий археологик обида – Хорсобод ансамблини вайрон қилганига доир хабарларни текширмоқда. 8 март куни рўй берган ҳодиса экстремист гуруҳ кейинги пайтларда Ироқнинг маданий обидаларига қилган учинчи ҳужуми бўлди.

Ироқ Туризм ва қадимий обидалар вазири Одил Ширшаб жангарилар иншоот ичидан экспонатларни олиб чиқиб, ансамблнинг ўзига зиён етказиши мумкинлигидан хавотир билдирди. Хорсобод қишлоғи “Исломий давлат” назоратида қолаётган Мўсул шаҳридан 15 километр шимолий-шарқда жойлашган.

Ниневеҳ вилояти Қадимий обидалар бошқармаси мутасаддиси Жума Абдуллаҳнинг айтишича, “Хорсобод қишлоғи аҳолиси жангарилар музей ичидаги аксар экспонатларни ўғирлаб, бир-иккитасини портлатиб юборганини гапириб берган”.

Экстремист гуруҳ аллақачон Ироқ шимолидаги ЮНЕСКО рўйхатида бўлган Нимруд ва Ҳарта музейларини талон-тарож қилиб, биноларини вайрон қилган.

Дур Шаррукин номи билан ҳам танилган Хосробод қишлоғи Шоҳ Саргон Иккинчи тарафидан эрамиздан аввал 721 йилда Ассириянинг янги пойтахти сифатида қурилган.

XS
SM
MD
LG