Линклар

logo-print

Немцовнинг сафдошлари расмийлар версиясини шубҳа остига олди


Ўтган ой охирида ўлдирилган Борис Немцовнинг сафдоши, Россия мухолифати етакчисининг ўлими расмийлар тарафидан исломий эксртемизмга боғланиши борасида шубҳа билдирди. РПР-ПАРНАС партияси расидоши Илья Яшин 9 март куни ўзининг Twitter саҳифасида “терговчиларнинг исломий мотивлар тўғрисидаги куракда турмайдиган назарияси Кремльга мос келади ва Путиндан гумонни олиб ташлашга қаратилган”, дея баён қилди.

8 март куни Яшин “айб тўппонча тепкисини босган одамга ағдарилади, Немцовни ўлдиришни буюрганлар эса озодликда қолади”, деб ёзган эди.

Москванинг Басманний туман суди 8 март куни асли чеченистонлик Анзор Губашев ва Заур Дадаевлрга Немцовни ўлдирганлик айбловини эълон қилди.

Дадаев қотилликка алоқадорлигини тан олди. Чеченистоннинг Кремльга содиқ президенти Рамзан Қодиров 8 март куни ўзининг Instagram тармоғидаги саҳифасида Дадаевни “ўта тақводор инсон” сифатида шахсан танишини ёзди. Унинг иддао қилишича, Дадаев Франциянинг Charlie Hebdo журнали Муҳаммад Пайғамбар карикатураларини эълон қилишидан жуда қаттиқ ранжиган. Немцов Charlie Hebdo журналистларини ҳимоя қилиб чиққан эди.

Кеча Москва суди жами беш кишини Немцовнинг ўлдирилишига алоқадорликда гумонлаб қамоққа олди. Яна бир киши Чеченистон пойтахти Грознийда полиция билан қарама-қаршилик пайтида ўзини портлатиб юборди.

XS
SM
MD
LG