Линклар

logo-print

Apple ширкати Сан-Франциско шаҳридаги маросимда Apple Watch деб аталувчи ақлли соатлари нархини эълон қилди.

Ширкат вакилларига кўра, Apple Watch ақлли соатлари 24 апрелдан АҚШ, Британия, Франция, Германия, Япония, Австралия ва Канадада сотувга чиқади ва нархи 349 АҚШ долларидан 17 минг АҚШ долларигача бўлади.

Соат нархлари унинг катталиги ва ремешокига қараб фарқланади.

Apple ширкати илк бор ўзининг ақлли соатларини бозорга чиқармоқда.

Бошқа ширкатлар ишлаб чиқарган ақлли соатларга эса бозорда талаб катта бўлмаган. Соатнинг заряди тез тугаб қолиши фойдаланувчилар қизиқишини сўндирган.

Apple ширкати ижрочи директори Тим Кук Apple Watch битта зарядда 18 соатгача ишлаши мумкинлигини билдирди.

Соатнинг Power Reserve тизими эса 72 соат давомида Apple Watch экранида вақтни кўрсатиб туришини таъминлайди.

XS
SM
MD
LG