Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:14

Хайрулла Ҳамидов мусулмонларни “ИШИД фитнаси”дан огоҳлантирди


Хайрулло Ҳамидовнинг диний-маърифий радиодастурлари кўпларнинг севимли эшиттиришига айланганди.
Хайрулло Ҳамидовнинг диний-маърифий радиодастурлари кўпларнинг севимли эшиттиришига айланганди.

Бундан роппа-роса бир ой муқаддам озодликка чиққан Хайрулла Ҳамидов ижтимоий тармоқлар орқали ўзининг илк аудио шеърини тарқатди.

Диний-маърифий мавзудаги радиодастурлари билан халқ орасида танилган Хайрулла Ҳамидов янги шеърида Сурия ва Ироқда йирик ҳудудларни ишғол этган “Исломий давлат” гуруҳини танқид қилган.

Шеър "ИШИД фитнаси" деб номланади. Хайрулланинг ўзи ўқиган ушбу шеърни қуйида тинглашингиз мумкин:

Хайрулла Ҳамидов: ИШИД фитнаси
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:59 0:00
Бевосита линк

Хайрулла Озодлик билан суҳбатда “Исломий Давлат” гуруҳи “Исломни бутун дунёга ёмон отлиқ” қилиш мақсадида барпо этилганини айтди.

Хайрулла Ҳамидов шеърнинг яратилиши борасида гапираркан, "Исломий Давлат" гуруҳи фаолиятини яқиндан ўрганиб чиққанини билдирди.

Хайрулла билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Хайрулла Ҳамидов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:23 0:00
Бевосита линк

2010 йил май ойида Тошкент вилояти Янгийўл туман суди Хайрулла Ҳамидовни ноқонуний диний гуруҳга аъзолик ҳамда жамоат тартибига хавф солувчи материалларни тайёрлаш ва тарқатишда айбдор деб топиб, 6 йилга озодликдан маҳрум этганди.

Суд жараёнида ва ундан кейин ҳам Ҳамидов ўзига қўйилган айбларни давомли рад этиб келди.

У айблов томони ашёвий далил сифатида тақдим этган ва "жамоат хавфсизлигига таҳдид" экани даъво қилинган аудио ва видео материаллар радио ва телевидениедаги муаллифлик дастурларида эфирга узатилганини айтганди.

Дастлаб Ўзбекистон телевидениесининг футбол шарҳловчиси сифатида телетомошабинлар эътиборига тушган Хайрулла Ҳамидов кейинроқ ўзининг диний-маърифий мавзудаги радиодастурлари билан халқ орасида танилди.

Унинг шеърлари, эссе ва диний мавъизалари ёзилган аудио ҳамда видео лавҳалар Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ҳам кенг тарқалди.

Таҳлилчилар ишонишича, Хайрулла Ҳамидов ўз чиқишларида диний мавзулар билан бирга, кундалик долзарб ижтимоий муаммоларни кўтариши билан ҳам эътибор қозонди.

Айниқса, “Холислик сари” диний-маърифий радиодастури минглаб ўзбекистонликларнинг севимли эшиттиришига айланганди.

Жорий йилнинг 11 февраль куни Ҳамидов Ўзбекистон Конституцияси 22 йиллиги муносабати билан эълон қилинган амнистияга асосан озодликка чиқарилди.

Хайрулла Ҳамидов 1975 йилда Тошкентда таваллуд топган, Ўзбекистон Миллий Университетининг журналистика факультетини битирган.

XS
SM
MD
LG