Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:42

“Мен - рус босқинчисиман”га пародия жавоби берилди


"Қўлимдан келгани - адоват ва даҳшат уруғини тарқатиш, холос. Бугун мен сиз томон юрмоқдаман, чунки мен - босқинчиман!" – дея таъкидланади “Мен - рус босқинчисиман” номли видео лавҳасига берилган жавобда.

Бир неча ҳафта муқаддам “Мен – рус босқинчисиман” номли икки дақиқалик видеолавҳа орқали Росия империализми мадҳ этилганди.

Шу кунларда мазкур виедороликка пародия услубида жавоб берилди.

Унда 1956 йилги Будапешт, 1968 йилги Прага, 1979 йилги Кобул, 1989 йилги Тбилиси ва 1991 йилдаги Вильнюс ишғоллари ёдга олинади.

Дастлабки видеода Москва Болтиқбўйи, Марказий Осиё ва Украинага “тараққиёт ва бойлик” ато этгани даъво қилинади.

Янги видеоклипда эса Россия истилосининг “жирканч” жиҳатлари очиб ташланади.

Мазкур клип интернетга бир неча манба, жумладан, таниқли рус иқтисодчиси Стефан Демура томонидан юклатилган.

"Гуллаган Афғонистонга бостириб кирган мен бўламан… Ва ортимдан қурол, зўравонлик ва наркотиклар ҳукмрон бўлган ер юзининг энг нотинч ўлкаси қолди", дейилади пародияда.

Видеода ўртача даромад кўрувчи поляк россияликка қараганда тўрт баравар бойроқ экани, финлар эса руслар фақат орзу қила олган телефонлар, кийим-кечаклар ва озиқ-овқатлар ишлаб чиқариши таъкидланади.

Буларнинг барига улар “биздан чиқиб кетишни сўраганларидан кейин” эришдилар, дея изоҳ берилади видоеклип.

XS
SM
MD
LG