Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:37

Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 10 фоизга камайди


2014 йилда Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 2013 йилга қараганда 10 фоизга камайган.

Бу ҳақда Москвадаги CONTACT пул ўтказиш тизими таҳлилий маркази 10 март куни маълум қилди.

Марказ ҳисоб-китобларига кўра, ўтган йили Россиядан Ўзбекистонга 6 миллиард АҚШ доллари ўтказилган.

Бу ҳақдаги аниқроқ рақамларни эса Россия Марказий банки шу ой оҳирларида эълон қилади.

Сўнгги ойларда Россияда рубль қадри АҚШ долларига нисбатан қарийб икки баравар пасайди. Ноқонуний мухожирликка қарши чоралар кучайиши ортидан эса янада кўпроқ мухожир Россиядан ҳайдалди.

Айнан шу омиллар Россиядан ташқарига пул жўнатмалари оқимининг камайишига таъсир қилганини айтишади таҳлилчилар.

Айни пайтда кузатувчилар бу йил Россияда мухожирлар сони 8 фоизга камайиши, бу мамлакатдан ташқарига пул ўтказмалари ҳажми эса 25-30 фоизга камайишини башорат қилмоқда.

XS
SM
MD
LG