Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:35

BahsOnlineда виртуал сайлов дебатлари: Дилшод Усмонов - Моҳира Ортиқова


Баҳс Онлайннинг 18 март, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да бўладиган навбатдаги сонида Ўзбекистон президентлигига виртуал номзодлар орасидаги мунозара давом этди. Бу гал баҳс майдонига виртуал президентликка номзодлар – “Қийноқларсиз ҳаёт учун” ташаббус гуруҳи раҳбари Моҳира Ортиқова ва ихтирочи тадбиркор Дилшод Усмонов тушди.

Ўзбекистон президентлигига виртуал сайловда ўз номзодини қўйган Моҳира Ортиқова айни пайтда АҚШда яшайди.

Ортиқова ўз дастурининг асосий моҳияти “халқ ҳокимият учун эмас, ҳокимият халқ учун хизмат қилиши”да эканлигини айтади.

Аммо Россияда яшаётган ўзбекистонлик ихтирочи тадбиркор Дилшод Усмонов, Моҳира Ортиқованинг сайловолди дастури қуруқ гаплардан иборат бўлиб қолганлигини, бу дастурда муаллиф Ўзбекистонни сиёсий ва иқтисодий инқироздан олиб чиқишнинг бирорта ҳам конкрет йўлини кўрсатмаганини айтади.

Айни пайтда Моҳира Ортиқова ҳам Дилшод Усмоновнинг дастурида бажариш имкони бўлмаган "солиқлардан уч йил бутунлай воз кечиш", "банклардан фоизсиз кредит бериш" каби қуруқ ваъдалар берилганини таъкидлайди.

Оппонентлар баҳс майдонида Ўзбекистонни сиёсий ва иқтисодий бўҳрондан олиб чиқишнинг бошқа йўллари ҳақида ҳам мунозара юритдилар.

Баҳсни қуйида тингланг:

BahsOnlineда виртуал сайлов дебатлари: Дилшод Усмонов - Моҳира Ортиқова
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:55 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG