Линклар

logo-print

Жиззахлик ҳуқуқ фаоли Алиқул Саримсоқов руҳий касаллар шифохонасида


Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли Алиқул Саримсоқов милиция ходимлари тарафидан кўчада олиб қочилган ва мажбурий тарзда руҳий касаллар шифохонасига жойланган.

Бу ҳақда Тошкентдаги Инсон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси фаоли Шуҳрат Рустамов сешанба куни маълум қилди.

- Алиқул Саримсоқов айни дамда Жиззах шаҳар руҳий касалликлар шифохонасида сақланмоқда экан, - дейди инсон ҳуқуқлари ташкилоти аъзоси Рустамов.

Саримсоқов саккиз кун аввал Тошкентда бедарак йўқолгани ҳақда хабар қилинган эди.

Жиззахлик ҳуқуқ фаоли Алиқул Саримсоқов вилоятда фермерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келган.

Ўтган йил май ойида у маҳаллий ҳокимият вакилларининг қонунга хилоф амаллари ҳақидаги шикоятларига жавоб қилмаётган Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёевни жавобгарликка тортишни талаб қилиб чиққан эди.

XS
SM
MD
LG