Линклар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф оламдан ўтди


Моворауннаҳр мусулмонлар идораси раиси¸ Ўзбекистоннинг илк муфтийси Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

Моворауннаҳр мусулмонлар идораси раиси¸ Ўзбекистоннинг илк муфтийси Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 10 март куни Тошкентда юрак хуружидан вафот этди. Озодликнинг Тошкентдаги манбаларига кўра¸ шайхнинг Ислом университети спорт залида баскетбол ўйнаëтган пайтда афтидан юрак хуружидан оламдан ўтгани тахмин қилинмоқда.

Ҳозирга қадар Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф вафоти юзасидан қандай тиббий хулоса билдирилгани Озодликка маълум эмас.

Аммо шайхнинг қай ҳолатда оламдан ўтганига оид норасмий хабарни унинг яқинлари¸ шунингдек, Ўзбекистондаги ярим расмий ахборот сайтлари тасдиқлади.

Марҳумнинг жанозаси 11 март куни Тошкент шаҳридаги Шайх Зайниддин жомеъ масжидида (Кўкча) пешин намозидан сўнг ўқилиши маълум қилинди.

Айни дамда масжид ён атрофи ўзбекистонлик мусулмонлар билан лиқ тўлганини кўриш мумкин.

Шайх Муҳаммад Содиқ МУҳаммад Юсуфнинг вафоти тўғрисидаги хабар тарқалиши биланоқ у яшаган уй олдига юзлаб одам тўпланди.

Шайх Муҳаммад Содиқ МУҳаммад Юсуфнинг вафоти тўғрисидаги хабар тарқалиши биланоқ у яшаган уй олдига юзлаб одам тўпланди.

Ўзбекистондаги энг машҳур диний уламолардан бири саналан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (ҳафизаҳуллоҳ) ҳазратлари 1952 йилнинг 15 апрель куни Андижон вилоятида таваллуд топган.

Ўрта мактабни тугатгач, Бухоро шаҳридаги «Мир Араб» мадрасасида ўқиган.

Сўнгра Тошкентдаги имом Бухорий номли Ислом олий маъҳадида таҳсилни давом эттирган.

Олий маъҳадни битириши биланоқ «Совет шарқи мусулмонлари» журналига ишга кирган.

Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни Ливия Араб Республикасининг Триполи шаҳридаги Исломий даъват факультетига ўқишга юборган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мазкур факультетни 1980 йили имтиёзли тамомлаб, Ўзбекистонга қайтган.

Сўнгра Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг ташқи алоқалар бўлимида ишлаган шайх¸ айни пайтда Олий маъҳадда ¸ кейинчалик маъҳад мудири ноиби ва мудир лавозимларида ишлаган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф диний идоранинг 1989 йилда бўлиб ўтган Умумий қурултойида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари Диний идораси муфтийси лавозимига тайинланган.

2014 йилнинг 10 декабрь куни Россия Мусулмонлар идораси Ислом учун хизматларини тақдирлаб¸ унга Ал-Фахр мукофотини топширган эди.

2014 йилнинг 10 декабрь куни Россия Мусулмонлар идораси Ислом учун хизматларини тақдирлаб¸ унга Ал-Фахр мукофотини топширган эди.

Ўзбекистон мустақилликка эришиши арафасида СССР Олий совети депутатлигига сайланган шайх¸ мустақил Ўзбекистон Республикасининг биринчи муфтийси эди.

Шайхнинг собиқ совет иттифоқ президенти Михаил Горбачёв ҳамда Олий кенгашга собиқ совет иттифоқи мусулмонларининг ҳаёти ифода этилган баённома тақдим этиши ортидан Горбачёв собиқ иттифоқдан ҳаж сафарига борадиган мусулмонлар сонини кескин ошириш ҳақида қарор қабул қилган.

Бундан ташқари, ана шу даврда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мусулмонлар тақдирини ҳал қилувчи катта миқёсдаги ишларни ҳам амалга оширган.

Хусусан¸ совет делегацияси аъзоси сифатида хориж давлатларига сафар қилган¸ президент Горбачёв таклифи билан афғон мужоҳидларининг Пешовардаги вақтинча қароргоҳига бориб, жиҳод қўмондонлари билан музокара олиб борган.

Мустақил Ўзбекистон ҳокимияти билан Муҳаммад Юсуф муносабатлари силлиқ кечмагани ортидан шайх бир неча йил Ливияда муҳожиратда истиқомат қилган эди.

Озодлик мухбири саволига жавоб бера туриб Ислом Каримов Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг Ўзбекистонга қайтишига монеълигини йўқлигини эълон қилганидан кўп ўтмай¸ шайх ватанга қайтган эди.

Таниқли уламо ҳижратдаги ҳаëти¸ қолаверса¸ ватанга қайтганидан сўнгги бир неча йил давомида Озодлик радиосининг жума кунги исломий дастурини олиб борган ва ўзбекистонлик мусулмонларнинг Исломга оид саволларига жавоб бериб келган эди.

Маккаи Мукаррамадаги «Бутун Дунё Ислом Робитаси»нинг таъсис мажлиси аъзоси бўлган Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сўнгги йилларда Islom.uz сайти¸ қолаверса¸ турли тадбирлар воситасида ўзбекистонликлар диний маданиятини ошириш фаолияти билан машғул эди.

Озодлик таҳририяти марҳумнинг яқинларига ўз ҳамдардлигини изҳор қилади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG