Линклар

Афғонистондаги портлашларда 13 киши ҳалок бўлди


Лашкаргоҳдаги портлашда жароҳат олган болаларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Лашкаргоҳдаги портлашда жароҳат олган болаларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Афғонистон бўйлаб 10 март куни рўй берган портлашларда камида 13 киши ҳалок бўлди.

Энг қонли воқеа Ҳелманд вилояти маркази Лашкаргоҳдаги хавфсизлик постида рўй берган. Портлашда саккиз киши кўз юмган, 20 киши жароҳатланган.

Ҳукумат кучлари Ҳелманд вилоятини Толибон жанггариларидан тозалаш мақсадида ҳарбий амалиётларни олиб бормоқда.

Жанггарилар сўннги бир неча куни давомида вилоят бўйлаб қатор худкуш ҳужумлари уюштириш билан жавоб қайтарган.

2014 йилда Ҳелмандда ҳукумат кучлари ва жанггарилар ўртасида кучли тўқнашувлар бўлиб ўтган эди.

Афғонистон шимолидаги Бағлон вилоятида касалхона яқинида рўй берган портлашда бир киши ҳалок бўлган, 16 киши жароҳат олган.

Расмийларга кўра, ушбу портлашни амалга оширганлар полиция автомобилни нишонга олмоқчи бўлган. Воқеада полиция ходимлари зарар кўрмагани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG