Линклар

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмийси Шайх Абдулазиз Мансур Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф оламдан ўтгани муносабати билан марҳум ҳақида эслади.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмийси шайх Абдулазиз Мансур Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф оламдан ўтганини Бишкекдаги анжуманда иштирок этаëтганида эшитганлигини билдирди:

- Шайхнинг оламдан ўтганлигини эшитиб маъюс бўлдим. Бишкекда форумда иштирок этаëтган эдим. Ислом ва минтақа хавфсизлиги борасидаги форумнинг эрталабки мажлисини Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфга дуо қилиш билан бошладик. Шайх билан яқиндагина бирга ўтирувдик. Шайх Муҳаммад Содиқ Совет Иттифоқи парчаланган алғов-далғов даврларда мусулмонлар бошини қовуштирган эди¸- деб эслаган Шайх Абдулазиз Мансур Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг оила аъзолари, яқинларига ва Марказий Осиë мусулмонларига Озодлик орқали ўз таъзиясини билдирди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 10 март куни Тошкентда юрак хуружидан вафот этди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг расмий сайтида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг вафоти муносабати билан таъзия билдирилган хабар чиқди.

Хабарда 2015 йил 10 март куни кечқурун Тошкентда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф юрак хуружидан оламдан кўз юмгани таъкидланади.

Дин ишлари бўйича қўмита билдиришида шайхнинг ҳаёт ва ижод йўли баён этилиб, унинг ислом дини ва халқ учун қилган хизматлари эътироф этилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG