Линклар

logo-print

Пўлат Охунов: Шайх СССР депутати сифатида ўзбекларни ҳимоя қилган эди


Пўлат Охунов.

Пўлат Охунов.

Собиқ Совет Иттифоқи Олий Кенгашининг собиқ депутати¸ шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф билан бирга Москвада ҳамкорлик қилган Пўлат Охунов марҳумнинг депутатлик фаолиятини эслади.

- Менга шайх билан танишиш, суҳбатлашиш ва СССР Халқ депутати сифатида у билан бирга бир неча йил ҳамкорликда ишлаш насиб қилган.

У киши билан бирга СССР Халқ депутати бўлганмиз ва бир неча йил давомида турли хил мажлисларда бирга қатнашиб, кўп мулоқот қиганмиз. Депутатларнинг биринчи съездида, СССРнинг биринчи ва сўнги президенти Михаил Горбачев ўша пайт Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг муфтийси бўлган шайх ҳазратлари билан алоҳида учрашув ўтказган ва ўша куннинг ўзидаёқ, шайх тақдим қилган ҳужжатлар асосида, Марказий Осиё давлатларидан Ҳаж фарзини адо этиш учун мусулмонларга кенг шароит ва борувчилар сонини кескин ошириш масаласида топшириқлар берганди. Худди ўша йили СССР тарихида биринчи марта ниҳоятда кўп сонли гуруҳ Ҳаж зиёратида бўлишди¸- дейди суҳбатдош.

Пўлат Охуновнинг айтишича, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ўзбек йигитларининг Совет армиясида тахқирланишининг олдини олиш учун катта мужодала қилган:

- Шахсан мен учун бу киши билан бирга Олий Кенгашда минтақамиз йигитларини ҳарбий хизматда таҳқирланиши ва ўлдирилиши ҳолатларига қарши курашганимиз жуда қадрлидир. "Ҳарбий мардикорликни" йўқ қилиш ва минтақамиз йигитлари ўз юртларида ҳарбий хизматларини ўташи масаласида мен СССР раҳбари Горбачев ва СССР Мудофаа вазири Язов номларига ёзган талабномамни қўллаган биринчи депутат Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф бўлган эди¸- дея эслади собиқ Совет Иттифоқи Олий Кенгашининг собиқ депутати Пўлат Охунов.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 10 март куни Тошкентда юрак хуружидан вафот этган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG