Линклар

logo-print

Назарбоев президентликка номзодини қўяди


Назарбоев мамлакат тараққиётини кўзлаган янги ғояларга эга эканини айтади

Назарбоев мамлакат тараққиётини кўзлаган янги ғояларга эга эканини айтади

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 26-апрелда бўлиб ўтажак президентлик сайловига ўз номзодини илгари суришини маълум қилди.

Қозоғистонни 25 йилдан буён идора қилаётган Назарбоев сайловда қатнашиш қарорини 11-март куни иқтидордаги “Нур Отан” партияси қурултойида партия аъзолари унинг номзодини илгари суришга овоз беришлари ортидан олди.

"Мамлакатимиз учун янги ва ўта муҳим мақсадларни илгари суриш ниятим бўлгани учунгинаномзодимни президентликка илгари суриш ташаббусингизга рози бўлдим,” – деб айтди Нурсултон Назарбоев телевидение орқали намойиш этилган чиқишида.- "Мамлакат ҳаётини яхшлашда аниқ мақсадларга эга бўлганларгина президентлик сайловида иштирок этиши зарур."

74 ёшли Нурсултон Назарбоев табиий заҳираларга бор Қозоғистонни 1989 йилдан буён идора этиб келади.

Назарбоев ўзгача фикрларга тоқатсизлигиги билан танилган.

Қозоғистонда ҳозирга қадар бўлиб ўтган сайловлар Ғарб давлатлари томонидан ҳеч қачон “эркин ва адолатли”, дея баҳоланмаган.

XS
SM
MD
LG