Линклар

Ўзбек автомобилларининг Россия бозоридаги савдоси 56 фоизга камайди


Ўзбек автомобилларининг Россиядаги савдоси жорий йил бошидан бери 56 фоизга камайди.

Европа бизнес ассоциациясининг автомобил ишлаб чиқарувчилар қўмитаси тарқатган маълумотда айтилишича, Россияда "GM O’zbekiston" маҳсулотларига талаб сусайишда давом этмоқда.

Қўмита ҳисоботида айтилишича, 2014 йил январь-февралида Россияда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 8254 автомобил сотилган. 2015 йилнинг худди шу даврида эса сотилган автомашиналар сони 3654та бўлган холос.

"GM O’zbekiston" нинг Россия бозоридаги улуши 2014 йилда 2,2 фоизни ташкил қилган, бугунги кунда 1,3 фоиз бўлмоқда. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бирорта автомашина жорий йилда Россияда энг кўп сотилган автомобиллар 25талиги рўйхатига киритилмади.

XS
SM
MD
LG