Линклар

Россия матбуоти президенти Владимир Путин бир ҳафтадан бери жамоатчилик олдида қўриниш бермаганини қайд этмоқда.

РБК агентлигининг аниқлашича, Кремль Путиннинг касаллиги ҳақидаги хабарларни рад этган ҳолда, давлат раҳбари ўтказган учрашувлар ҳақида негадир кечроқ маълумот тарқатмоқда.

Путин охирги марта 5 март куни Италия Бош вазири Маттео Ренци билан учрашувдан сўнг жамоатчиликка кўриниш берган эди. Путиннинг шу кундан кейинги учрашувлари эса матбуот учун ёпиқ қолмоқда.

Чоршанба куни Кремль 12-13 март кунлари Путин Останада режалаштирилган Қозоғистон раҳбари Назарбоева ва Белорусь президенти Лукашенка билан учрашувга бормаслигини билдирди.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков 11 март куни Остона учрашуви бир неча кун ортга жилдирилгани ҳақида маълумот тарқатган. Аммо бунинг сабабларини айтмаган. Ройтерс агентлиги ўз манбаларига таянган ҳолда, Остона учрашувининг қолдирилиши путиннинг касаллиги билан боғлиқ бўлиши мумкин, деб хабар берди.

XS
SM
MD
LG