Линклар

АҚШ Украинага 75 миллионлик нолетал ҳарбий техника беради


АҚШ Украинага берадиган ҳарбий зирҳли машина.

АҚШ Украинага берадиган ҳарбий зирҳли машина.

АҚШ Украинага 75 миллион долларлик нолетал ҳарбий техника тақдим этишини маълум қилди. Бундан ташқари, украин армиясига 230 дона вездеход ҳам берилади.

Мазкур ҳарбий ёрдам олти ойдан сўнг Украинага етказилади. Киевга бериладиган ножангавор ҳарбий техника рўйхатида артилерияга қарши радарлар, учувчисиз бошқариладиган учоқлар, алоқа воситалари, тунда кўриш мосламалари ва тез ёрдам машиналари бор.

Бу ҳақда АҚШ вице президенти Жо Байден Украина президенти Петро Порошенкога телефон орқали маълум қилган.

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Россия 12 февралда эришилган Минск келишимига зид равишда россияпараст исёнчиларни қурол билан таъминлашда ва ўқитишда давом этаётгани тўғрисида баёнот берганидан сўнг АҚШ расмийлари Киевга ҳарбий техник ёрдам тўғрисидаги қарорни қабул қилган.

XS
SM
MD
LG