Линклар

Ироқ армияси Тикритни "Исломий давлат" гуруҳидан озод қилишда давом этмоқда


Ироқ армияси Тикрит шаҳрини тўла назоратга олиш учун “Исломий давлат” гуруҳига қарши жангларни давом эттирмоқда. Аввалроқ ҳукумат кучлари Тикрит шимолидаги Қадасия туманининг ярмини эгаллагани хабар қилинган эди.

Салоҳиддин вилояти ҳокими Раид ал Жуборийнинг 11 март куни билдиришича, жиҳодчилар чекинишга мажбур бўлмоқда, бироқ Ироқ армияси асосан снайперлар ва миналар ёрдамида урушаётгани учун олға силжиш суст давом этаётир.

10 март куни Ироқ армияси Тикрит шимолидаги ал Алам шаҳарчасини “Исломий давлат”дан озод қилгани айтилган эди.

Тикрит шаҳрини “Исломий давлат” гуруҳи ўтган йилнинг июнь ойида босиб олган. Ироқ армияси жиҳодчиларга қарши амалиётни ўн кун аввал бошлаган эди. Ироқ армияси ва шиа кўнгиллиларининг ҳамкорликда амалиёт ўтказишига Эрон ҳукумати кўмак кўрсатаётгани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG